Моуриньо: Оз қолди...

“Рома” А Сериянинг бешинчи турида ўз майдонида “Удинезе”ни 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Бу ғалаба Жозе Моуриньони яна бир рекордга яқинлаштирди.  Португалиялик мутахассис футбол уч очколи тизимга ўтган сана – 1994-1995 йилги мавсумдан бери Италиядаги уй учрашувларида 41 та учрашувдан буён мағлубият нималигини билмай келмоқда.

Моуриньо бу кўрсаткич бўйича италиялик мураббий Массимилиано Аллегрига етиб олди ва “Олимпико”да бўладиган навбатдаги баҳсда ижобий натижа қайд эса, мутлақ рекордчига айланади.

Аллегри “Ювентус”ни бошқарган даврда туринликлар 2015-2017 йиллар давомида ўз майдонида  қаторисига 41 та учрашувда мағлубият нималигини билмаган.

Жозе Моуриньонинг бу серияси 2008-2010 йилларда “Интер”ни бошқарган даврдан бошланган. “Рома” навбатдаги уй учрашувини 3 октябрь куни “Эмполи”га қарши ўтказади.

Шомуродовга огоҳлик қўнғироғи...

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)