Моуриньодан ташқари яна нечта мураббий 1000 тадан кўп ўйин ўтказганини биласизми?

А Сериянинг учинчи турида “Сассуоло”га қарши ўтказилган учрашув Жозе Моуриньо учун бош мураббийлик лавозимидаги 100-ўйин бўлди. Португалиялик мутахассис бу марра забт этган 48-мутахассис ҳисобланади.

Бу кўрсаткич бўйича жаҳон рекорди сэр Алекс Фергюсонга тегишли. Бу мураббий шогирдларини 2155 маротаба майдонга бошлаб тушган. Кейинги ўринларда Арсен Венгер (1701 та ўйин) а Грэм Тернер (1659 та ўйин) қайд этилган.

Моуриньо ўзи бош мураббий бўлган учрашувларнинг 64 фоизида ғалабани нишонлаган ва бу борада кучли учликдан ўрин олган. Фаолиятида жамоасини 640 та учрашувда ғолибликка имҳолантирган португалиялик мутахассис бу борада ўтган асрда “Рейнжерс”ни бошқарган Билл Струт (66,8 фоиз ғалаба) ва “Селтик” устози бўлган Вилли Мейлидан (64,5 фоиз ғалаба) ортда қолмоқда.

Моуриньодан кейин минглик довонни “Вест Хэм” бош мураббийи Дэвид Мойес босиб ўтиши кутилмоқда. Бу мутахассис ҳисобида 988 та учрашув бор.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар