Муай тай. Ҳамюртимиз туркиялик рақибини техник нокаутга учратди ва камарга эга чиқди!

Аралаш жанг турлари бўйича юртимиз шарафини ҳимоя қилувчи спортчимиз Шавкат Минаваров халқаро турнирда иштирок этиши ҳақида хабар берган эдик.

Туркиянинг Истанбул шаҳри мезбонлик қилган мазкур мусобақада +90 кг вазн тоифасидаги спортчимиз мезбонлар вакилини мағлубиятга учратди. Минаваров жангни биринчи раунддаёқ техник нокаут эвазига ўз фойдасига якунлади.

Маълумот учун, Шавкат Минаваров UFC билан шартнома имзолаш арафасида турибди. Спортчимизга кейинги фаолиятида омад тилаймиз!

photo_2021-09-05_09-27-36

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар