Муҳаммад Салоҳнинг кейинги клуби номи ойдинлашди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

“Ливерпуль” етакчиси Муҳаммад Салоҳ жароҳат туфайли мавсумни эрта тугатди. Энди 33 ёшли футболчи келажак режалари бўйича бош қотириши мумкин.

Айни  пайтда бир қатор нуфузли манбаларни мисрлик юлдуз фаолиятини қаерда давом эттириши аниқлашга интилмоқда. Вариантлар орасида Саудия Арабистони чемпионати кўп тилга олиняпти.

Хусусан, Муҳаммад Салоҳ келаси мавсумни “Ан-Наср”да бошлаши мумкин. Бу жамоада Криштиану Роналду бир неча мавсумдан бери ёрқин ўйин кўрсатиб келмоқда.

Goal ва Okaz каби манбаларнинг хабар беришича, “Ан-Наср” бош мураббийи Жорже Жезуш клубнинг ёзда Салоҳни трансфер қилиш борасидаги уринишларини маъқуллаган.

Португалиялик мутахассис Муҳаммад Салоҳга ўз жамоаси таркибидан жой беришга тайёр ва уни ўзи қўллаётган тактик схемаларга мослаштиришни режалаштириб қўйган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!