Муроджон Аҳмадалиев мутлақ жаҳон чемпиони бўлиши учун муаммо борми?

Профессионал бокснинг биринчи ярим енгил вазн тоифасида (55,3 кг) WBА ва IBF жаҳон чемпионлик камарлари эгаси Муроджон Аҳмадалиев 2021 йил ноябрь ойида Хосе Веласкесдан ўз камарларини иккинчи бор муваффақиятли ҳимоясини амалга оширди. 

122 фунт вазнда The Ring нашри рейтингида 2-ўринда бораётган Аҳмадалиев аслида WBА йўналишида мажбурий даъвогар ҳисобланган Ронни Риосга қарши жанг ўтказиши керак эди. Аммо Риосда Cоvid-19 аниқлангани сабаб, унинг ўрни Веласкес билан тўлдирилди. 

"Сен билан боғлиқ ишлар чаппасига кетганда, бу ҳар доим ҳам яхши бўлмаган. Сен бир услубдан бошқасига ўтишинг керак бўлади, спарринг рақиблар ва шу кабиларда ўзгаришлар қилишингга тўғри келади. Аммо буларнинг барчаси (боксчи сифатида) биз қилишимиз ҳамда мослашишимиз керак бўлган ишлар ва биз жанг ўтказа олганимиздан хурсандмиз",-дейди Аҳмадалиев Тhe Ring нашрига менежери Вадим Корнилов орқали.

akhmadaliev-velasquez-fight (24)

"Мен ўз ҳаракатларимдан мамнунман. Энг аввало, ўзимга керакли бўлган кўпроқ тажриба олдим, иккинчидан эса, мен узоқроқ жанг олиб бордим ва яхши нафас ола олдим. Cоvid-19дан соғайганимдан кейинги бу тўлиқ давом этган жанг янада ўз қобилиятларимга бўлган ишончни оширди. Яхшироқ бўлиши мумкин бўлган ягона нарса - уни муддатидан олдин мағлубиятга учратишим эди, лекин кейинроқ, кераксиз вазиятда таваккал қилишни хоҳламадим".

Яқиндагина оила қурган 27 ёшли боксчи мазкур йилда ўз вазн тоифасидаги барча камарларга эга чиқишни ният қилган.

"Менинг мақсадим мутлақ жаҳон чемпиони бўлмагунимча ўзгармайди. Лекин барчаси менга боғлиқ эмас. Бу уларнинг (WBА нинг) ҳам қарори. Агарда Ронни Риос билан жанг қилишим керак бўлса, менда муаммо йўқ. У ҳақиқий жангчи ва у ҳам жаҳон чемпионлик жангини хоҳлар экан, менинг ундан қочиш ниятим йўқ",- деб қўшимча қилади у. 

Ўтган ҳафта IBF ташкилоти ҳам Аҳмадалиев ва йўналиш даъвогари Марлон Тапалес ўртасидаги ҳимоя жангига буйруқ берди. Мазкур жангни ташкил этиш ҳуқуқини қўлга киритиш учун очиқ промоутерлик савдоси 18 январга белгиланган. Тапалес oхирги жангида япониялик Хироаки Тешигаварани 2-раундда муддатидан олдин мағлуб этган эди. 

tapales

Эндиликда, иккала йўналишда ҳам даъвогарлар Ронни Риос (WBА) ва Марлон Тапалес (IBF) Аҳмадалиевнинг WBO ва WBC чемпиони Стефан Фултонга қарши барча 4 камар учун мутлақ чемпионлик жангини орқага суриши мумкин. 

Дмитрий Бивол, Руслан Проводников, Виктор Постоль каби мижозлари орқали танилган менежер Вадим Корнилов мутлақ чемпионлик жанги бўлишига ишонмоқда. 

Аҳмадалиев DAZN платформасида жанг қилиб, Маtchroom компанияси ва Мир Бокса билан ҳамкорликда ишлаб келмоқда. Фултон эса Show Time канали PBC cерияларида рингга кўтарилишига қарамай, Корнилов бу жангни ташкил этиш борасида фикри ижобий эканини билдириб ўтди.

ruuaaca377fa3

"Мен мутлақ чемпионлик учун бўладиган ушбу жангни ташкил этиш борасида ҳеч қандай муаммони кўраётганим йўқ. Гарчи икки боксчи икки хил канал билан ишлаб келаётган бўлсада", - деб айтиб ўтди Корнилов.

The Ring нашри асосида Жалол Ахмедов тайёрлади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар