МЮ, «Барса» ва «Бавария» франциялик футболчини нишонга олган

ESPN нашри хабарга кўра, “ Марсель” ярим ҳимоячиси Бубакар Камарага топ-клублар қизиқиш билдирмоқда. 22 ёшли футболчини МЮ, ”Нюкасл”, “Бавария” ва “Барселона” каби клублар ўз сафига қўшиб олмоқчи.

Камаранинг «Марсель» билан шартномаси 2022 йилнинг 30 июнида тугайди. Манба ёзишича, француз клуби ўз тарбияланувчисига янги келишув таклиф қилмайди.

Тransfermarkt интернет-портал Бубакарни 28 миллион еврога баҳоламоқда.

Эслатиб ўтамиз, франциялик хавбек Лига 1 доирасида 14 ўйин ўтказди ва бир марта рақиб дарвозасини ишғол этди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!