МЮ

Лионель Месси “Барселона”дан кетганидан кейин Каталония клубида унинг вориси сифатида эътироф этилаётган Ансу Фатига “Манчестер Юнайтед” харидор бўлмоқда.

Манчестерликлар аввал ҳам бу футболчи учун 150 миллион евро таклиф қилиб, рад жавобини олган эди.

Каталония клуби раҳбарияти истеъдодли ўйинчига катта ишонч билдирмоқда ва унга Месси ўйнаган 10-рақам берилгани ҳам бежиз эмас.

Бироқ, манчестерликлар ҳам Фатини қўлга киритиш учун охиригача курашмоқчи ва бунинг йўлини топди. Улар футболчининг агенти Жорже Мендеш билан алоқага чиққани айтилмоқда. Бу агент манчестерликлар билан дўстона алоқага эга ва Фатига жамоани алмаштириш борасида гапини ўтказиши мумкин.

 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар