МЮ футболчиси бойиб кетадиган бўлди

“Манчестер Юнайтед” ярим ҳимоячиси Жесси Лингард “Ньюкасл”дан ўта манфаатли таклиф олди.

“Қарғалар” маҳоратли футболчига 4,5 йиллик  шартнома бермоқчи. Унга кўра, Лингард “Ньюкасл”нинг энг кўп маош оладиган футболчисига айланади.

Айни пайтда ньюкаслликлар сафида энг катта маошни Мигуль Альмирон оляпти. Клуб унинг хизматлари учун ҳафтасига 100 минг фунт тўлаяпти.  

“Ньюкасл” мутасаддилари футболчи трансфери бўйича манчестерликлар билан музокарани бошлаб юборди. Лингард клуб билан шартномасини узайтирмагани туфайли “Манчестер Юнайтед” раҳбарлари у эркин агентга айланмай туриб, сотиб юборишни мўлжаллаяпти.

28 ёшли футболчи жорий мавсумда ўз жамоаси учун барча турнирларда 11 маротаба майдонга тушиб, иккита тўп киритди ва битта голли пас оширди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар
×