МЮ футболчисида коронавирус аниқланди

"Манчестер Юнайтед"нинг швециялик ҳимоячиси Виктор Линделёфда коронавирус аниқланди. Бу ҳақда "қизил иблислар" бош мураббийи Ральф Рангник маълум қилди.

Линделёф 2017 йилнинг ёзида «Бенфика»дан 35 миллион евро эвазига «Манчестер Юнайтед»га кўчиб ўтган эди. Швеция терма жамоаси футболчиси жорий мавсум Англия премьер-лигасида 13 та ўйин ўтказиб, иккита голли узатмани амалга оширди.

Ўтказилган 16 ўйиндан сўнг “Манчестер Юнайтед” 27 очко билан АПЛ турнир жадвалида 7-ўринда бормоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

×