МЮ раҳбариятининг қарори қатъий. Сульшернинг ўрнига ким келиши эса...

"Манчестер Юнайтед" раҳбарияти бош мураббий Уле-Гуннар Сульшернинг ўрнига янги мураббий қидиришни бошлаб юборди.

Manchester Evening News тарқатган хабарга қараганда, "Ливерпуль" (0:5) ва "Манчестер Сити"дан (0:2) учралган кетма-кет мағлубиятлардан сўнг клуб раҳбарияти эртами-кечми Сульшернинг ўрнига бошқа мураббий олиб келиниши кераклигига амин бўлган.

"Юнайтед" раҳбариятига “Аякс” устози Эрик тен Хаг ва Испания терма жамоаси устози Луис Энрикенинг иш услуби маъқул келмоқда. Аммо бу лавозимга асосий номзод "Лестер" бош мураббийи Брендан Рожерс ҳисобланади.

Британиялик мутахассиснинг "тулкилар" билан амалдаги шартномаси 2023 йилнинг ёзига қадар имзоланган. Шу боис МЮ Рожерс учун “Лестер”га яхшигина товон пули тўлашига тўғри келади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!