МЮ яна уни ижарага бериб юбормоқчи!

"Манчестер Юнайтед" дарвозабони Дин Хендерсон яна ижара асосида бошқа клубга йўл олади. Бу ҳақда "The Sun" нашри хабар бермоқда. 

Манбанинг маълум қилишича, англиялик посбон қишки трансфер вақтида "қизил ибилислар"ни тарк этади. Хендерсон рақобатда Де Хеага ютқазиб қўйди. МЮ кейинги бир ярим мавсумда захира дарвозабонидан фойдаланмоқчи эмас. 

Аввалқро, Дин хизматига "Ньюкасл" қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Жорий мавсум дарвозабон АПЛ доирасида бирорта ўйинга майдонга тушмади. Унинг манкунианликлар билан амалдаги шартномаси 2025 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар