Асосий мазмунга ўтиш

Нагелсманни терма жамоада олиб қолишмоқчи

Jahongir Inomjonov
Изоҳлар: 0

Томонлар музокараларни давом эттирмоқда

Юлиан Нагельсманни Германия терма жамоаси мураббийлигида қолдиришмоқчи. Бу ҳақда "BILD" нашри хабар берди.

Манбанинг маълумотларига кўра, Германия футбол иттифоқи мутахассис билан ҳамкорликни 2026 йилги жаҳон чемпионатидан кейин ҳам давом эттиришни хоҳлайди. Томонлар шартномани яна икки йилга узайтириш бўйича музокаралар олиб бормоқда.

Маълумот учун, Нагельсманн 2023 йилнинг сентябрь ойидан бери Германия терма жамоасини бошқариб келмоқда.

Улашиш
SPORTS.uz'ни Youtube'да томоша қилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ