"Насаф" клуби 10 йиллик танаффусдан кейин яна ОФК кубоги финалига чиқди.

Ярим финалда Гонконгнинг "Ли Ман" жамоаси қаршилигини синдирган "аждарлар" Баҳрайн шарафини ҳимоя қилаётган "Ал-Муҳаррақ" клуби билан бош соврин учун кураш олиб боради. Мазкур баҳс олдидан "Насаф" легионери Андрия Калудерович ОФК расмий сайтига интервью бериб ўтди:

"10 йилдан сўнг, яна финалдамиз ва ОФК кубогини ютиб, ўзбекистонлик мухлисларни хурсанд қилиш учун қўлимиздан келган барча ишни қиламиз!",-деди сербиялик футболчи.

Маълумот учун, финал 5 ноябрь куни Баҳрайннинг Арад шаҳридаги "Ал-Муҳаррақ" номли стадионда бўлиб ўтади.

photo_2021-11-03_11-24-16

"Насаф" ОФК Кубоги финали учун Баҳрайнга жўнаб кетди (фотогалерея)

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар