Хабарингиз бор, айни пайтда Суперлигада давралар оралиғидаги танаффус юзага келди. Шунингдек, 5 июлдан ёзги трансфер “ойнаси” очилди.

“Навбаҳор” жамоаси аъзолари Суперлига 12-туридан ўрин олган “Андижон”га қарши кечган учрашувдан сўнг, бир ҳафталик таътилга чиқишганди.

“Лочинлар” 2-давра баҳсларига тайёргарликни бугундан ўз қароргоҳларида бошлашади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Манбанинг маълум қилишича, мазкур тайёргарлик жараёнида бир қатор янги футболчиларнинг ҳам кўрикдан ўтишлари кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, "лочинлар" Суперлиганинг 13-туридан ўрин олган баҳсни 1 август куни ўтказади ва ушбу санада “Қўқон-1912” меҳмони бўлади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар