"Навбаҳор" клубининг мақсади, Самвел Бабаян, ўтказилаётган музокаралар ҳақида

Ўзбекистоннинг энг номдор ва нуфузли жамоаларидан бири ҳисобланган “Навбаҳор” 2022 йил учун вазифаларни белгилаб олгани ҳолда, янги мавсумга қизғин тайёргарлик кўрмоқда.

Наманган вилояти ҳокими, вилоят футбол ассоциацияси президенти Шавкат Шокиржанович Абдураззақовнинг ташаббуси билан келгусида амалга оширилиши лозим бўлган мақсад-вазифалар белгиланди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Унга кўра, “Навбаҳор” ПФК раҳбарияти ҳамда жамоанинг янги бош мураббийи, мамлакатимиздаги энг совриндор ва тажрибали мутахассислардан бири Самвел Бабаян ҳамкорлигида “Навбаҳор”нинг шонли даврларидаги муваффақиятли анъаналарини тиклаш, “Навбаҳор” брендини қайта жонлантириш, академиядан то асосий жамоагача бўлган вертикал тизимни шакллантириш, академиядаги футболчиларни клуб ва унинг анъаналарини ҳурмат қиладиган даражада юксак профессионализм ва ватанпарварлик руҳида тарбиялаш энг устувор вазифа сифатида белгиланди. “Навбаҳор” ПФК ушбу эзгу мақсадларни рўёбга чиқариш, жамоа таркибини янада кучайтириш ниятида катта трансферларни амалга оширмоқда, яна бир қатор маҳоратли футболчилар билан музокаралар давом этмоқда.

Бир сўз билан айтганда, “Навбаҳор” ПФК Наманган вилояти ҳокими раҳнамолигида ҳозирнинг ўзида вилоятда футболни ривожлантиришнинг янгича ҳисоботини юритишни бошлаб улгурди.

Жамоа таркибини кучайтириш мақсадида амалга оширилаётган трансферлар, келгуси мавсумни “Навбаҳор” сафида бошлайдиган футболчилар ҳақида клубнинг расмий сайти ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали маълумот бериб борилиши маълум қилинди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Fanat Navbahor Fc
11/12/2021 00:16
Raxmat sizga Hokim buva va Alisher Usmonov