“Навбаҳор” махсус таълим муассаси билан ҳамкорлик қилади

Ҳукуматимиз томонидан жисмоний имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган шахсларга ҳам кенг имкониятлар яратилиб, улар ўзларини жамиятимизнинг тўлақонли аъзоси деб ҳисоблашлари учун қулай шароитлар яратилмоқда.

Наманган вилоятининг Косонсой туманид 45-сонли Имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган давлат таълим муассасаси мавжуд. Мазкур ўқув даргоҳида кўзи ожиз ўғил ва қиз болалар таълим олишади. Мазкур таълим муассасасида мини-футбол, енгил атлетика ҳамда шахмат-шашка тўгараклари ҳам мавжуд.

Бугун ушбу ўқув даргоҳининг психологи Дилшод Султонов, дефектологи Дилшодбек Қўймурадов ҳамда жисмоний тарбия ўқитувчиси Шерали Ахунов “Навбаҳор” клуби президенти Отабек Саматов билан учрашди.

Ҳамкорлик мақоласига 1

Суҳбат давомида клуб раҳбари имконияти чекланган шахслар учун ҳукуматимиз томонидан кенг имкониятлар яратилаётганлиги, “Навбаҳор” раҳбарияти ҳам мазкур муассасада спорт, шу жумладан, футболни ривожлантириш учун ҳар қандай ёрдамга тайёр эканлиги, муассаса вакиллари жамоанинг ўз майдонидаги ўйинларига чиптасиз бемалол ташриф буюришлари, улар учун махсус жойлар ажратилишини таъкидлади. 

Ҳамкорлик мақоласига 2

Учрашув якунида Отабек Саматов махсус таълим муассасаси вакилларига “Навбаҳор” клубининг махсус совғаларини совға қилди.

Ҳамкорлик мақоласига 3

“Навбаҳор” калуби матбуот хизмати. 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)