"Навбаҳор" шов-шувли трансферларни амалга ошириши кутилмоқда

Ўзбекистон Суперлигасида мавсум якунланди. Клубларда келди-кетдилар бошланди.

Бир неча кун аввал "Навбаҳор" клуби матбуот хизмати кейинги йилдан жамоага Самвел Бабаян бош мураббийлик қилишини маълум қилди. Вилоят ҳокими билан Самвел Бабаян жамоани янги босқичга олиб чиқиш борасида келишиб олган.

SPORTS.uz сайтига маълум бўлишича, бу трансферлар даврида "лочинлар" катта ўзгаришларга қўл уради. Мураббий бу борада ўз танловларига эга. Шунинг учун янги мавсум олдидан энг катта трансферлар "Навбаҳор" томонидан амалга оширилиши кутилмоқда.

Чемпионатимиз яқинда тугагани, мураббийлар кўз остига олиб қўйган футболчиларнинг шартномалари якунланаётгани (якунланган) учун тез орада таклифлар юборилади.

Ушбу транферлар қайси футболчилардан иборатлигини сайтимиз орқали билиб оласиз. SPORTS.uz сайтидан узоқлашманг!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!