“Навбаҳор” таркибида кутилганидек ўзгаришлар рўй бермоқда. Клуб матбуот хизматининг хабарига қараганда, жамоага легионерлар таклиф қилинган.

Жумладан, жамоанинг 11 июль куни “Марказий” ўйингоҳнинг захира майдонида ўтказилган машғулотида 3 нафар янги легионер якка тартибда шуғулланишди. 

Мазкур хорижлик футболчиларнинг икки нафари Сербия, бир нафари эса бразилиялик. 

навбхор

Улар ҳақида батафсил тўхталадиган бўлсак, сербиялик ҳимоячи Боян Цигер 1994 йил, 18 июнда Сербиянинг Майданпек шаҳрида туғилган. Фаолияти давомида Сербиянинг “Инжия” (Инжия, 2017-2018 йиллар), Черногориянинг “Сутьеска Никшич” (Никшич, 2018 - 2020 йиллар) жамоаларида ўйнаган. Ўтган мавсумдан буён Сербиянинг “Рад” (Белград) жамоасида ўйнаётганди. 

Сербиялик ҳужумчи Желько Димитров 1994 йилнинг 19 февралида Сербиянинг Пирот шаҳрида туғилган. Фаолияти давомида Сербиянинг ОФК (Белград, 2015-2016 йиллар), “Динамо Вране” (Вране, 2018-2019 йиллар) Исландиянинг “Фьярдавиггд” (2016-2017 йиллар) жамоаларида тўп тепган. Ўтган мавсумдан буён Сербиянинг “Инжия” (Инжия) жамоасида ўйнаётганди. 

Бразилиялик ҳимоячи Портела Де Аквино Сауло 1998 йил, 12 февралда туғилган. Фаолияти давомида Бразилиянинг “Атлетико Минейро” (2018-2019 йиллар), “Вердес Марес” (2019 йил), “Униао Моги” (2019 йил), Непалнинг “Френдс” (2020 йил) жамоаларида ўйнаган. У жорий йилдан бошлаб, Грузиянинг “Чихура” (Сачхере)  жамоасида ўйнаётганди.

Шунингдек, бугун  эрталаб “Марказий” стадион майдонида ўтказилган машғулотида яна 2 нафар янги легионер якка тартибда шуғулланишди. Мазкур хорижлик футболчиларнинг бири Россия, иккинчиси эса бразилиялик.

навбахор2_1

Улар ҳақида батафсил тўхталадиган бўлсак, россиялик ҳужумчи Павел Игнатович 1989 йил, 24 майда Россиянинг Санкт-Петербург  шаҳрида туғилган. Фаолияти давомида Россиянинг “Локомотив” ёшлар жамоаси (Санкт-Петербург, 2003-2007 йиллар), “Зенит” (Санкт-Петербург, 2007-2010 йиллар), “Химки” (Москва вилояти, 2010 йил), “Динамо” (Брянск, 2011-2012 йиллар), “Амкар” (Пермь, 2012-2013 йиллар), “Динамо” (Москва, 2013-2014 йиллар), “Томь” (Томск, 2013-2014 йиллар), “Мордовия” (Саранск, 2014-2017 йиллар), “Тамбов” (Тамбов, 2017-2018 йиллар), “Нижний Новгород” (Нижний Новгород, 2018-2020 йиллар) жамоаларида ўйнаган. Ўтган мавсумдан буён Россиянинг “Шинник” (Ярославль) жамоасида ўйнаётганди.

2009 йили Россия ёшлар биринчилиги чемпиони бўлган ва ўша мавсумда 17 та гол уриб, ёшлар биринчилиги тўпурари бўлган.  

навбахор_6  

Бразилиялик ҳужумчи Коста Тенорио Гутинер (Гути исми билан машҳур)  эса 1994 йилнинг 6 октябрида Бразилиянинг Сан-Паулу шаҳрида туғилган. Фаолияти давомида Бразилиянинг “Бонсусессо” (2015 йил), “Линенсе” (2016 йил), “Академика Витория” (2016-2017 йиллар), Украинанинг “Олимпик” (Донецк, 2017 йил), “Черноморец” (Одесса, 2018 йил), “Оболонь” (Киев, 2019 йил), Мальтанинг “Хиберниас” (2018 йил), Чехиянинг “Виктория Жижков” (Жижков, 2019 йил) жамоаларида тўп тепган. Ўтган мавсумдан буён Украинанинг “Авангард” (Краматорск) жамоасида ўйнаётганди. 

Мазкур легионерлар “Навбаҳор”да кўрикдан ўтиш учун келишган. Улардан қайсиниси мураббийлар штабида яхши таассурот қолдирса, ўша футболчилар билан шартнома имзоланади.

Шунингдек, жамоа сардори Азимжон Аҳмедов, қолаверса, ўз юртларидан қайтган тажрибали ҳимоячи Игорь Голбан, сербиялик ҳужумчи Славиша Стоянович, бундан ташқари, жорий мавсумнинг 1-даврасини “Андижон”да ижарада ўтказган маҳоратли ярим ҳимоячи Абдулҳай Исмоилов, ўтган мавсумда “Металлург”да тўп тепган 20 ёшли ҳимоячи Темур Набиев ҳам “Навбаҳор” ихтиёрига қайтишган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Rais Buva
12/07/2021 22:03
Essiz shuncha pul
Akbarali Abdunazarov
12/07/2021 17:10
Академияни ривожлантиринглар ундан кура!
Akbarali Abdunazarov
12/07/2021 17:09
Шу Навбахор кейинги 5 йилда канча канча уйинчи келиб кетди, лекин хеч натижа йук, кайтанга канча пуллар клубдан чикиб кетди, яна адашманглар, Навбахорга омад, узимизда хам шулардан яхши футболчи тикилиб етибди манимча!

Минбар

Барча блоглар