Суперлигада навбатдаги мавсум якунланди ва “Навбаҳор” ПФК янги мавсум тараддудини ҳозирданоқ бошлаб юборди. Келгуси мавсумга янги бош мураббий – Самвел Бабаян бошчилигида киришадиган жамоа ўз режаларини босқичма-босқич амалга оширишга киришди.

Хусусан, жорий йилги мавсумда ўзларининг ажойиб ўйинлари билан “Навбаҳор” жамоаси ғалабаларига муносиб ҳисса қўшган, Ўзбекистон миллий терма жамоасига номзод футболчилар – дарвозабон Ўткир Юсупов ҳамда ҳимоячи Давронбек Ҳошимов, шунингдек, 2021 йилги мавсум иккинчи даврасида “лочинлар” сафига қўшилган сербиялик ҳимоячи Боян Цигер кейинги мавсумда ҳам жамоа шарафини ҳимоя қиладиган бўлишди. Ушбу футболчилар билан амалдаги шартнома муддати узайтирилди.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

×