"Навбаҳор" клуби кечадан янги мавсумга тайёргарликни бошлади. Машғулот тушдан сўнг, “Марказий” ўйингоҳ захира майдонида “лочинлар”нинг янги бош мураббийи Самвел Бабаян бошчилигидаги мураббийлар штаби қўл остида бўлиб ўтди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Машғулотларда асосан маҳаллий, шунингдек, ўтган мавсумнинг 2-даврасини “Андижон”да ижарада ўтказган Шерзод Ғуломжонов, “Навбаҳор”нинг U-21 ёшлар, фарм, U-18 жамоаларидаги бир қатор маҳоратли футболчилар иштирок этишди.

Ўзбекистон фуқаролигини қабул қилган ҳимоячи Игорь Голбан ва жамоа легионерлари ўз юртларига жўнаб кетишгани боис, машғулотда иштирок этишмади. Мазкур ҳамда таркибга янги жалб этилганлар январдан қўшилишлари кутилмоқда.

SPORTS.uz сайтига маълум бўлишича, наманганликлар йиғинида "Металлург"ни тарк этган Станислав Андреев кўриниш берди. Тажрибали ҳисобланган Андреев "Пахтакор"да ва Ўзбекистон миллий терма жамоасида Самвел Бабаян билан бирга ишлаган. Шу боисдан ҳам мураббий уни "Навбаҳор"га жалб қилган.

Футболчилар машғулотларда асосан енгил машқларни бажаришди. “Лочинлар”нинг жорий йилдаги сўнгги йиғини 29 декабрда якунланади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
O‘tkirxoja Axmedov
21/12/2021 14:22
Зайибал шу камиди навбахорга
PROSTO TELE
21/12/2021 12:49
Болбановни, Лутфулла Тураевларни хам олиб келинглар. Бабаян йукол. Муйловинга бит тушсин. Футболдан бир умрга хайдаб хам кутилмадикда сендан.

Минбар

Барча блоглар
×