"Навбаҳор"ни яна бир муҳим ўйин кутмоқда

Суперлига 26-тур доирасидан ўрин олган “Навбаҳор” - “Қўқон-1912” баҳси 27 ноябрь куни Наманган шаҳридаги “Марказий” стадионида бўлиб ўтади. Қўқонликлар матбуот хизмати водий дербиси олдидан ушбу жамоаларнинг ўзаро ўйинлардаги статистик маълумотларни тақдим этди.

Ўзаро ўйинлар

“Қўқон-1912” ҳамда “Навбаҳор” клублари шу кунгача 31 бор куч синашган. 7 учрашувда қўқонликларнинг қўли баланд келган. “Лочинлар” 17 ўйинда ғалаба қозонган. 7 ўйинда дуранг натижа қайд этилган. Тўплар фарқида устунлик наманганликлар томонида: 58-33. “Навбаҳор” ўзаро тўқнашувларда 58 очкога эга бўлган, “Қўқон-1912” эса 28 очкони қўлга киритган.

Ушбу жамоаларнинг сўнгги беш учрашувда қайд этилган натижалари билан танишинг:

01.08.2021 Қўқон-1912 – Навбаҳор - 1:2
03.12.2020 Қўқон-1912 – Навбаҳор - 1:1
28.08.2020 Навбаҳор – Қўқон-1912 – 0:1
01.12.2019 Қўқон-1912 – Навбаҳор - 1:1
10.03.2019 Навбаҳор – Қўқон-1912 – 1:1

Суперлига. 26-тур

27 ноябрь, шанба 

15:00. "НАВБАҲОР" – "ҚЎҚОН-1912"

Ҳакамлар: Абдурашид Худойберганов, Абдуҳамидулло Расулов, Олим Абдувосилов, Фарруҳ Янсупов

Назоратчи: Маъмур Саидқосимов

Комиссар: Қудрат Мадраимов

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!