"Нефтчи" - "Қўқон-1912" ўйини тақдирини биргина гол ҳал этиб берди
Javokhir Azimov
"Йўлбарслар" Суперлигага қайтишини ғалаба билан нишонлади.
Ўзбекистон Суперлигаси дастлабки тури доирасидаги "Нефтчи" - "Қўқон-1912" учрашуви якунига етди. Унда номинал мезбонлар 1:0 ҳисобида зафар қучди.
Ўйин тақдирини Шаҳзод Убайдуллаевнинг 89-дақиқада пенальтидан киритган голи ҳал этиб берди.
Шу тариқа, бугун туғилган кунини нишонлаётган ҳужумчи мавсумдаги илк гол, "йўлбарслар" эса дастлабки ғалаба муаллифига айланди.
{game}2797{/game}
{online}2797{/online}


Изоҳлар (0)