"Нефтчи" "Насаф" футболчисини ўз сафига қўшиб олишга яқин!

Якунланган мавсумни "Насаф" сафида ўтказган ярим ҳимоячи Дониёр Нарзуллаев жамоасини ўзгартиришга яқин турибди.

SPORTS.uz сайтига маълум бўлишича, 26 ёшли вингерга Суперлига йўлланмасини қўлга киритган "Нефтчи" клуби жиддий қизиқиш билдирмоқда. Агар томонлар келишувга эришса, Нарзуллаев янги мавсумни фарғоналиклар сафида бошлайди. 

Эслатиб ўтамиз, Дониёр ўтган мавсумда жами 26та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол урган ва битта голга ассистентлик қилган. 

Футболчининг "аждарлар" билан амалдаги шартномаси эртага якунланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!