Неймар ва Месси бир жамоада!

Жанубий Америка футбол конфедерацияси (КОНМЕБОЛ) Бразилияда ўтган “Америка кубоги – 2021” мусобақасининг рамзий терма жамоасини тузди.

Ушбу нуфузли чемпионат финалида Лионель Месси бошчилигидаги Аргентина терма жамоаси Неймар етакчилик қилган Бразилия футболчиларини 1:0 ҳисобида енгиб, бош соврин соҳиби бўлди.

Турнир ташкилотчилари тузган рамзий терма жамоа қўйидагича кўриниш олди.

Дарвозабон: Эмилиано Мартинес (Аргентина);

Ҳимоячилар: Первис Эступинан (Эквадор), Маркиньос (Бразилия), Кристиан Ромеро (Аргентина), Маурисио Исла (Чили);

Ярим ҳимоячилар: Йошимар Йотун (Перу), Каземиро (Бразилия), Родриго де Пауль (Аргентина);

Ҳужумчилар: Неймар (Бразилия), Лионель Месси (Аргентина), Луис Диас (Колумбия).

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар