Нидерландия терма жамоаси бош мураббийи истеъфога чиқарилади

Европа чемпионатидаги муваффақиятсизлик Нидерландия терма жамоаси бош мураббийи Франк де Бур учун қимматга тушадиган бўлди.

AD нашри тарқатган хабарга қараганда, мамлакат футбол иттифоқи 51 ёшли мутахассис билан амалдаги шартномани бекор қилиш бўйича музокараларни бошлаган. Айтиш керакки, томонлар ўртасидаги амалдаги шартнома “ЖЧ-2022” охиригача имзоланган эди.

Нидерландия терма жамоаси Франк де Бур бошчилигида жами 15 та ўйин ўтказди. Ушбу учрашувларда 8 та ғалаба, 4 та дуранг ва 3 та мағлубият қайд этилди.

Нидерландия терма жамоаси “Евро-2020”нинг 1/8 финалида кутилмаганда Чехияга 0:2 ҳисобида ютқазиб қўйди ва мусобақадаги юришини тўхтатди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!