“Ньюкасл” катта трансферга қўл урди

Саудиялик инвесторлар қўлига ўтганидан кейин дунёнинг энг бой клубига айланган “Ньюкасл” катта трансферга қўл урмоқда.

Янги раҳбарияти жамоани кучайтириш мақсадида қатор гранд клублар нишонида турган “Фиорентина” тўпурари Душан Влаховични трансфер қилмоқчи. “Қарғалар” сербиялик ҳужумчи учун Флоренция клубига 80 миллион евро тўлашга тайёр.

Влаховичга “Ювентус” ҳам харидор бўлмоқда. Бироқ, туринликлар футболчи учун бўладиган “ким ошди” савдоси Англия клублари, айниқса, “Ньюкасл” билан тенглаша олмайди.

Душан Влахович жорий мавсумда А Серияда 13 та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 10 та гол ёздириб қўйди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар