“Ньюкасл”дан яна бир машҳур мураббий юз ўгирди

“Ньюкасл” саудиялик инвесторлар қўлига ўтганидан кейин бош мураббий Стив Брюс истеъфога чиқарилган эди.

Клуб раҳбарияти анчадан бери уни ўрнига муносиб мутахассис топа олмаяпти. Аниқроғини айтганда, Антонио Конте, Зинедин Зидан, Эрик тен Хаг, Жон Терри каби таниқли мутахассислар “қарғалар”ни бошқаришга кўнмади.

Охирги пайтда “Ньюкасл” хўжайинлари “Вильярреал” билан ишлари юришмаётган Унаи Эмери Англияга келиши кутилаётган эди. Бироқ испаниялик мураббий ҳам музокарадан сўнг ньюкаслликлар таклифини қабул қилмади.

Маълумотларга қараганда, Унаи Эмери ҳам клубда пухта ишлаб чиқилган ривожланиш режаси йўқ ва бу ҳолатда жамоани гранд клублар қаторига қўшиб бўлмайди.

Буёғига “Ньюкасл” рўйхатида биргина ёш мураббий Эдди Хау қолди. Унинг бошқарувидаги “Борнмут” 2020 йилнинг ёзида Англия премьер-лигасидан тушиб кетганидан кейин бу мутахассис ҳам ишсиз юрибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!