Ўзбекистон терма жамоаси янгича халқаро мусобақада иштирок этади

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Осиёнинг энг қудратли жамоаларидан ҳисобланган Ўзбекистон миллий терма жамоаси янги турнирда иштирок этиши кутилмоқда. 

Туркиядаги ҳукмрон партия - Адолат ва тараққиёт партияси раиси ўринбосари Кюршад Зорлу ҳар икки йилда бир марта туркий давлатлар миллий жамоалари иштирокида ўтказиладиган «Турк кубоги» футбол мусобақаси йўлга қўйилаётганини маълум қилди, деб хабар бермоқда TRT Haber нашри ўз манбасига таяниб.

Зорлунинг таъкидлашича, Туркия футбол федерацияси ҳамда мамлакат ёшлар ва спорт вазирлиги барча туркий давлатлар терма жамоаларини бир майдонга жамлайдиган янги мусобақани ташкил этиш устида иш бошлаган. 

«Турк кубоги» деб номланган ушбу турнир ҳар икки йилда бир марта ўтказилиши режалаштирилган.

Туркия расман тан оладиган ва фаол тарғиб қиладиган туркий давлатлар рўйхатига Туркий давлатлар ташкилоти (ТДТ) аъзолари ва кузатувчилари киради. 

Ташкилотнинг тўла ҳуқуқли аъзолари сифатида Туркия, Озарбайжон, Қозоғистон, Ўзбекистон ва Қирғизистон қайд этилган. Кузатувчи мақомига эса Венгрия, Туркманистон ҳамда Шимолий Кипр эга.

Туркия Ўзбекистон футболчилари бўйича муҳим расмий қарорни эълон қилди

Раҳмоналиев Чемпионлар лигасида тарихий ғалабани нишонлади

“Сити” сардори ПСЖга қарши тўқнашув олдидан Ҳусановнинг номини алоҳида тилга олди

Ҳусанов-чи? “Манчестер Сити” барча юлдузлари тарқалиб кетадиган бўляпти

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!