ОЧЛ-2017: Одил Аҳмедов жамоаси сафарда мағлуб бўлди ва финалдан қуруқ қолди

  • 18 октябрь, 2017, 17:20
  • Isayev Bekzod
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Бугун ОЧЛ-2017 ярим финал жавоб баҳси бўлиб ўтди. Унда "Урава Ред" - "Шанхай СИПГ" ўзаро баҳс олиб борди. Курашларга бой ўтган беллашувда майдон эгалари Рафаэль Силванинг ягона голи эвазига 1:0 ҳисобида зафар қучишди.

Tecno

Томонларнинг Хитойдаги баҳсида дуранг қайд этилганди - 1:1. Икки ўйин натижасига кўра Япония клуби финалга йўл олди. Шу тариқа, финалда "Ал Ҳилол" - "Урава Ред" қарама-қаршилиги бўлиб ўтади.   

Ўз навбатида, ҳамюртимиз Одил Аҳмедов учрашувда тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!