ЎФАда ташкил этилган мураббийлар кенгашининг навбатдаги йиғилишида қандай масалалар кўрилди?

Бугун ЎФАда мураббийлар иштирокида йиғилиш ўтказилди. Унда қатор масалалар муҳокама қилинди. Бу борада ЎФА матбуот хизмати хабар тарқатди.

"Кун тартибида "Ўзбекистон чемпионати-2022" мусобақалари регламентига Суперлига футболчиларининг мавсум бошланишидан олдин жисмоний тайёргарлиги масаласида тестларини жорий этиш, чемпионат клубларида машғулотлар жараёнини бошқаришда инновацион технологиялардан фойдаланиш масалалари муҳокама қилинди.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Равшан Эрматов футболчиларнинг жисмоний тайёргарлик даражасини пастдан, яъни футбол академиялари ва мактабларидан бошлаб тизимли равишда амалга ошириш зарурлигини таъкидлаб ўтди. Мазкур йўналишга тиббий ва илмий нуқтаи назардан ёндашиш кераклигини айтди.  

“Замонавий технологияларга таянган ҳолда, юртимизнинг иқлимига мос келадиган жисмоний тайёргарлик тест синовлари учун дастур ишлаб чиқилади. Ушбу дастур 3 йилга мўлжалланган бўлиб, ҳар бир футболчининг жисмоний кўрсаткичларини босқичма-босқич ўсишига хизмат қилади", - деди Равшан Эрматов.

уфа1_2

Йиғилиш давомида турли ёш тоифасидаги терма жамоаларимизнинг бош мураббийлари – Тимур Кападзе, Равшан Ҳайдаров ва Сервер Жепаров, шунингдек, тажрибали мутахассислар Миржалол Қосимов ҳамда Рўзиқул Бердиевнинг бир қатор масалалар юзасидан фикрлари тингланди. Хусусан, жисмоний тайёргарлик тестларининг жорий этилиши барча жамоалар ва мураббийлар учун фақат фойда келтирилиши, бундай таҳлил замонавий футбол талабларига жавоб бериши ва халқаро стандарт экани эътироф этилди. Бу жараён, ўз навбатида, футболчиларга масъулият юклаши, бунинг натижасида улар машғулот ва ўйинларда борини бериб ҳаракат қилишлари мумкинлиги қайд этилди.

уфа рашман

Мураббийлар ўз қўл остидаги футболчиларни терма жамоада ўйнашга жисмонан ва руҳан тайёр бўлишлари учун доимий равишда бу каби назорат-таҳлилларни олиб бориши кераклиги айтилди ва футболчилар учун зарур норматив-кўрсаткичлар ишлаб чиқилиши маъқулланди.

Ушбу тестларни ўтказиш саналарига ва нормативларга аниқлик киритилди ва қабул қилинган қарорларни узлуксиз бажариш мақсадида ЎФА қошида футболчиларнинг жисмоний ҳолатини текшириш ҳамда ҳар бир ёшдаги жамоалар мураббийларини қайта аттестация қилиш учун махсус комиссиялар ташкил этилиши белгиланди", - дейилади матбуот хизматининг хабарида.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!