ОФК кубоги. "Насаф" - "Ли Ман": Асосий вақтда кучлар тенг келди. Ҳакам томонларни экстра-таймларга таклиф этди (матнли трансляция)

ОФК Кубоги ярим финал босқичи доирасида "Насаф" ҳамда "Ли Ман" жамоалари ўзаро баҳс олиб боради. Мазкур учрашувни сайтимиз орқали матнли трансляция кўринишида кузатиб боришингиз мумкин.

"Насаф" - "Ли Ман" 3:2

120+1. Учрашув якунланди. "Насаф" финалда!

120. Ўйиннинг асосий вақтига 1 дақиқа қўшилди.

119. Вакилларимиз рақибни марказдан ўтказмаяпти.

118. Калудерович тўпни ўзига бўйсундира олмади. Акс ҳолда, бирга-бир вазиятга чиқиб бориши мумкин эди.

117. Сўнгги дақиқаларни тўп назорати рақибда бўлиб турибди. Бироқ вакилларимиз яхши прессинг уюштиряпти.

115. Дониёр Нарзуллаев майдонда ётибди. Унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

113. Бозоровнинг жарима майдони марказига оширган тўпини дарвозабон ушлаб олди.

112. Майдон марказида Ойбек Бозоров йиқитилди. Ҳакам ўйинни тўхтатди.

111. Рақибдан тўпни олиб қўйган Мозговой уни Комиловга оширди. Шоҳмаликнинг зарбасига аниқлик етишмади.

111. Андрия Калудеровичнинг зарбасига аниқлик етишмади.

109. Жарима майдонига оширилган тўпга Гиванилтон ета олмади.

108. Ҳусаин Норчаев ўз ўрнини Дониёр Нарзуллаевга бўшатиб берди.

107. Норчаевга нисбатан қоида бузган Диего Эли огоҳлантирилди.

107. Гиванилтоннинг зарбасидан сўнг Умиджон Эргашев тўпни ушлаб олди.

106. Тўртинчи бўлим бошланди.

105+1. Учинчи тайм якунланди.

105. ГОООООООООООООООООЛ! "НАСАФ" ҳисобда олдинга ўтиб олди!

Андрия Калудеровичнинг кучли зарбасидан кейин тўпни ҳеч ким қайтара олмади! Баракалла, "аждарлар!"

104. Саитов ҳамда Нуруллоев захирага олинди. Улар ўрнига Комилов ва Маннонов ўйинни давом эттиради.

103. Станоевичнинг аниқликка таяниб берган зарбаси жонли девордан ўтмади.

101. Дилшодга шифокорлар тиббий ёрдам кўрсатмоқда.

100. Жарима майдони яқинида Саитов йиқитилди. Ўта қулай нуқтада стандарт вазиятга эгамиз.

99. Акоста ўз ўрнини Юто Накамурага бўшатиб берди.

98. Энди "Ли Ман" дарвозабони майдонда ётибди. Ҳакам қатъийроқ чора кўриши лозим.

97. Махсус "носилка"да майдонни тарк этган рақиб футболчиси дарҳол майдонга қайтмоқда. Бу вазият вақт чўзишнинг олий наъмунаси, десак муболаға бўлмас.

96. Ҳусаин Норчаевнинг бош билан йўллаган зарбасига бироз аниқлик етишмади. Гол йўқ, аммо "Насаф" тўлиқ устунлик билан баҳсни давом эттирмоқда.

95. Рақибнинг хавфли тус олаётган ҳужумини Саитов тўхтатиб қолди.

94. Жарима майдони ичида футболчилар ўзаро тортишиб кетди. Ўйин анча асабий руҳда давом этмоқда.

94. "Ли Ман" футболчилари майдонга ётиб, ўйин вақтини сунъий равишда чўзаётганга ўхшамоқда. Уларнинг жисмоний ҳолати етарлича эмас, деган вариант ҳам мавжуд.

93. Насруллаевдан навбатдаги узатма ва бу сафар ҳимоячи хавфни бартараф этмоқда.

92. Жарима майдони марказига оширилган тўпни рақиб посбони ушлаб олди.

91. Учинчи бўлимга старт берилди!

90+5. Ўйиннинг асосий вақтида кучлар тенг келди. Ҳакам томонларни экстра-таймларга таклиф этди.

90+4. ҚАНДАЙ ВАЗИЯТ?! Калудеровичнинг зарбасидан сўнг тўп устунга тегиб, майдонни тарк этди.

90+3. Вакилларимиз стандарт вазиятга эга бўлди. Олға, йигитлар!

90+2. Норчаевнинг ўткир бурчакдан берган зарбасини дарвозабон қайтарди.

90. Ўйиннинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшилди.

89. Акостанинг биринчи зарбасини дарвозабонимиз, иккинчисини устун қайтарди.

87. Гонг конгликлар дарвозабонига тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

86. Андрия Калудеровичнинг зарбаси аниқ, аммо кучсиз чиқди. Дарвозабон тўпни ушлаб олди.

84. Бозоровнинг қулай позициядан йўллаган зарбаси анча ноаниқ кетди.

82. Ўйин жамоамизнинг тўлиқ устунлиги остида давом этмоқда.

80. Ўткир бурчакдан берилган зарбани Эргашев қайтарди.

78. Баҳром Абдураҳимов ўрнига Калудерович майдонга тушди.

76. "Бозоровнинг зарбасига аниқлик етишмади. 

74."Насаф" бор кучи билан олдинга ўтмоқда. 

72. Рашидовнинг зарбасидан сўнг тўп рикошет ҳолатида рақиб дарвозабонининг қўлига бориб тушди

69. Умарбек Эшмуродов сариқ карточка билан жазоланди. 

67. "Насаф" годан кейин бироз ўзига кела олмаяпти. 

65. Гол! Рақибларимиз ҳисобни тенглаштирди. Гол муаллифи Ҳосе Анхель 

63. Эътироз учун Умиджон Эргашев огоҳлантирилди.

63. Жарима майдонимиз ичида рақиб футболчиси йиқилиб тушди. Ҳакам баҳсли вазиятда пенальти белгилади.

62. Сухроб Нуруллоевнинг бош билан йўллаган зарбаси кучсиз чиқди. Дарвозабон осонликча тўпни ушлаб олди.

61. Ўйин вакилларимизнинг тўлиқ устунлиги остида давом этмоқда.

59. Бозоров икки рақибини чалғитиб шеригига позиция очиб берди. Марконинг кучли зарбасига аниқлик етишмади.

57. Жароҳат олган Алиқулов ўрнига Ғолиб Ғайбуллаев майдонга тушди.

56. Жарима майдони ичида Нуруллоевга нисбатан қоида бузилгандек кўринди. Рефери яна рақиб фойдасига қарор чиқармоқда.

56. Нохуш хабар! Ҳусниддин Алиқулов елкасидан бироз жиддий жароҳат олди ва ўйинни давом эттира олмайдиган бўлди.

55. Бозоровнинг кучли зарбаси йўлига ҳимоячилар блок қўйди.

54. Жарима майдони яқинида Нуруллоевга нисбатан қоида бузилди. Яна бир стандарт вазият.

53. Марконинг навбатдаги "пушка"сидан сўнг тўп ҳимоячига тегиб, майдон ташқарисига чиқиб кетди.

52. Акмал Мозговой яқин масофадан зарба бера олмади.

51. Ҳакамнинг қарорига эътироз билдирган "Насаф" мураббийлар штабидан Денис Иванковга сариқ карточка кўрсатилди.

50. Насруллаевга нисбатан қоида бузган Жонатан Акоста огоҳлантирилди.

48. Қаршиликлар назоратни яна ўз қўлларига олмоқда.

46. ГОЛ. "Ли Ман" ҳисобни қисқартирди.

Қулай позицияга чиқиб борган Гивалинтон Феррейра аниқ зарбаси билан Эргашевни ожиз қолдирди.

46. Иккинчи таймга старт берилди!

46. Футболчилар майдонга қайтди. Биз ҳам қайтамиз!

45+2. Танаффус!

45+2. Гиванилтон Феррейранинг кучли зарбасига бироз аниқлик етишмади.

45. Биринчи бўлимдаги тўхталишлар ўрнини қоплаш мақсадида 2 дақиқа қўшиб берилди.

45. Техник ҳаракатлари билан рақибни алдаб ўтган Ойбекка майдон торлик қилди!

44. Рақибнинг тезкор қарши ҳужумни Алиқулов тўхтатиб қолишга муваффақ бўлди.

43. Кутилганидек, дарвоза томон "пушка" йўллаган Станоевичнинг уринишини дарвозабон бартараф этди.

42. Жарима майдонидан узоқ бўлмаган ҳудудда "аждарлар" стандарт вазиятга эга бўлди. Бу Марконинг нуқтаси!

41. Ҳакамнинг қарорига эътироз билдирган Рўзиқул Бердиев оғзаки тарзда огоҳлантирилди.

39. Жарима майдони ичида зарба йўллашга кечиккан Норчаев тўпни йўқотди.

38. Рақибнинг кам сонли ҳужумларидан бу сафаргиси ноаниқ пас туфайли ниҳоясига етмай қолди.

37. Ойбек Бозоровга нисбатан қоида бузган Ю Вай Лим огоҳлантирилиди.

36. Айни дақиқаларга келиб, гонг конгликлар ҳам тўпни назорат қилишга ҳаракат қила бошлади.

34. Ойбек Бозоровнинг навбатдаги уринишидан сўнг тўп тўсин юқорисидан ўтиб кетди.

33. Ҳусаин Норчаев майдонда ётибди. Рақиб футболчиси унинг оёғига беихтиёр зарба бериб юборди.

32. Вакилларимиз майдон марказида тўпни назорат қилмоқда.

30. Дилшод Саитовнинг чамаси 25 метр масофадан берган зарбасини дарвозабон қайтарди.

29. Шерзод Насруллаев рақиб жарима майдони ичида йиқилиб тушди. Рефери рақиб фойдасига қарор чиқарди.

28. Норчаевнинг босимидан кейин рақиб дарвозабони тўпни шунчаки тепиб юборишга мажбур бўляпти.

27. Нуруллоев берган пасга Бозоров ета олмади. Бироқ тўпни дарҳол олиб қўйган мезбонлар янги ҳужумни бошлади.

26. ГООООООООООООООООООЛ! "Насаф" устунликни мустаҳкамламоқда!

Дарвозабон қўлидан чиқариб юборган тўпни Ҳусаин дарвозага йўллади.

25. Ўйин "аждарлар"нинг тўлиқ устунлиги остида давом этмоқда. Рақиб фақатгина қарши ҳужумларга таяняпти.

24. Тўпни усталик билан тўхтатган Ойбекнинг зарбасини дарвозабон қайтарди. Мозговойнинг такрорий уринишига аниқлик етишмади.

23. Бозоровнинг навбатдаги рейди бурчак тўпи билан якунланди. Тўп ёнида Марко.

22. Ю Вай Лимнинг бош билан йўллаган кучсиз зарбасини Эргашев ушлаб олди.

21. ХАВФЛИ ВАЗИЯТ! Ойбек Бозоровнинг зарбасидан сўнг тўп устундан қайтди. Нуруллоев такрорий уринишни амалга оширишига ҳимоячилар йўл қўймади. Пенальтига тортадиган вазиятда ҳакам ўйинни давом эттиришга рухсат берди.

20. Жарима майдонида яхши очилган Бозоров аниқ зарба билан дарвозани ишғол этди. Бироқ ҳакам офсайд туфайли голни инобатга олмади.

19. Бердиев шогирдлари рақибни дарҳол тўпсизлантирмоқда.

18. Станоевич берган пасдан сўнг Фернандо Ресио тўпни узоқлаштирди.

17. Яна вакилларимиздан босим ва рақиб тўпни осонликча йўқотмоқда.

16. Ҳусниддин Алиқулов мудофаада анча ишончли ҳаракат қиляпти.

15. Бурчакдан оширилган тўпга "Насаф" футболчиси бироз ноаниқ зарба берди.

14. Марконинг олис масофадан йўллаган зарбаси йўл-йўлакай ҳимоячига тегиб, йўналишини ўзгартирди.

13. Насруллаевнинг жарима майдонига оширган тўпини ҳимочилар майдон ташқарисига чиқариб юборди. Бурчак зарбаси.

12. "Аждарлар"нинг навбатдаги ҳужуми Абдураҳимовнинг ноаниқ паси туфайли кунига етмай қолди.

12. Бердиев шогирдлари амалга ошираётган кучли прессинг меҳмонларни хато қилишга мажбур қиляпти.

10. Нуруллоевнинг хатосидан сўнг рақиб тўпга эга чиқди. Аммо вакилларимиз тезлик билан тўпни қайтариб олди.

8. "Марказий"га жам бўлган томошабинларнинг тинимсиз ҳайқириши туфайли рақиб саросимада қолмоқда.

7. Насруллаев жарима майдонига тўп узатди. Ҳимоячилар яхши ҳаракат қилди.

6. Ҳимояда ишончли ҳаракат қилган Алиқулов рақиб ҳужуми барбод бўлишига сабаб бўлди.

5. Баҳром майдонда ётибди. Ҳакам унга ўрнидан туриши кераклигини таъкидлади.

4. ГООООООООООООООЛ! Учрашувда ҳисоб очилди!

Жарима майдонига оширилган тўпни меҳмонлар вакили ўз дарвозасига киритиб юборди.

4. Станоевичнинг узатмасидан сўнг ҳимоячилар тўпни қайтарди.

3. Абдураҳимовга нисбатан ишлатилган қўполлик натижасида "аждарлар" стандарт вазиятга эга бўлди. Қулай имконият.

1. Илк сониялардан олдинга ўтган мезбонлар рақиб жарима майдони ичида хавф юзага келтирди. Аммо Норчаев тўпга зарба бера олмади.

1. Учрашувга старт берилди! Олға, "аждарлар!"

18:00. Бугунги ўйин қаҳрамонлари майдонга тушиб келди. Сардорлар ҳакам иштирокида беллашувни ким бошлашига ойдинлик киритиб олади.

17:40. Футболчилар кийим алмаштириш хонасига йўл олди. Мураббийлардан сўнгги кўрсатмаларни қабул қилиб олганидан сўнг улар яна майдонга қайтади.

17:20. "Марказий"га йиғилган минглаб мухлислар олқиши садоси остида "аждарлар" майдонга тушиб келди ва чигалёзди машқларини бажармоқда.

17:10. Гонг Конг жамоаси вакиллари майдонга тушиб келди ва ўйинолди машғулот ўтказмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Anvar Abduazizov
20/10/2021 19:56
Alloh qo‘llasin.