ОФК мухлислар учрашувларни бепул томоша қилишига рухсат берди

Ўзбекистон футбол ассоциацияси ОФКга юртимиз майдонларида бўлиб ўтадиган U23 Осиё кубоги саралаш босқичи учрашувларига томошабинлар бепул киритилиши борасида сўровнома юборди.

ОФК ва ЎФАнинг ўзаро музокараларидан сўнг барча футбол мухлислари “Пахтакор” ва “ЖАР” майдонларида бўлиб ўтадиган саралаш ўйинларга бепул киришлари, Ўзбекистон ёшлар терма жамоасини стадиондан туриб қўллаб-қувватлашлари мумкин бўлди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)