Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

"Олимпик"нинг икки футболчиси "Нефтчи" йиғинида иштирок этмоқда

Javokhir Azimov
Изоҳлар: 0

Ўқув-йиғин машғулотлари давом этмоқда.

"Нефтчи" биринчи давра якунланганидан сўнг, иккинчи даврага тайёргарлик кўриш мақсадида пойтахтимизда ўқув-йиғин машғулотларини олиб бормоқда.

Жамоа давралар оралиғида ҳар томонлама пухта тайёргарлик кўришни ўз олдига мақсад қилиб қўйган. Виталий Левченко бошчилигидаги мураббийлар штаби ёзги давралар оралиғида режа асосида йиғин олиб бормоқда.

Пойтахтимиздаги ўқув-машғулот йиғини 24 июлгача ўтказилиши кўзда тутилган. Мазкур йиғин давомида фарғоналиклар 4 та назорат баҳси ўтказишни режалаштирган. Мазкур ўртоқлик ўйинлари 13, 17, 21 ва 25 июль кунлари ўтказилади, жумладан 13 июль куни Пролига вакили "Янгиер-Қурувчи" клубига қарши майдонга тушишади.

Таркибдаги ўзгаришлар ҳам жамоа муҳлисларини қизиқтириши турган гап, жамоага ҳозирги кунда "Олимпик" клубида ҳаракат қилиб келган ёш ҳимоячи Сардорбек Маҳмудов ва ярим ҳимоячи Хумоюн Эшбўтаев машғулотларда кўриниш берди, бундан ташқари ҳужумчи Шаҳзод Убайдуллаев ҳам кичик жароҳатдан сўнг сафга қайтган. Ўқув-йиғин машғулотлари давом этмоқда.

"Нефтчи" матбуот хизмати

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ