"Олтин тўп"ни ололмаган Левандовскига "Олтин тўп" соҳиби устозлик қилиши мумкин

"Ювентус", "Реал" ва Италия терма жамоасининг собиқ ҳимоячиси Фабио Каннаваро Польша терма жамоаси бош мураббийи бўлиши мумкин.

Sport Interia журналисти Себастян Стазевскининг хабар беришича, 48 ёшли италиялик мураббий бу лавозимда Пауло Соусанинг ўрнини эгаллайди. Айни дамда Каннаваро Польша футбол иттифоқи томонидан ушбу лавозимга муносиб кўрилаётган энг асосий даъвогар бўлиб турибди.

Каннаваронинг сўнгги иш жойи Хитойнинг “Гуанчжоу Эвергранд” клуби бўлган.

Маълумот учун, Польша терма жамоаси ЖЧ-2022 плей-офф ўйинларининг ярим финалида Россияга қарши баҳс олиб боради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!