Ўртоқлик учрашуви. Ҳимоячиларнинг хатоси, Шомуродовдан гол – Катанецнинг дебюти омадсиз чиқди

Швеция – Ўзбекистон терма жамоалари ўртасидаги халқаро ўртоқлик учрашув якунланди. Мазкур баҳсда Сречко Катанец шогирдлари 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди.

Учрашувда майдон эгалари тезкор гол киритишга эришди. Қанотдан узатилган тўпни Абдулла Абдуллаев ўз дарвозасига жойлаб қўйди. Беллашувнинг 36-дақиқасида ҳимоячиларимизнинг хатосидан сўнг Телен орадаги фарқни яна биттага оширди.

71-дақиқада термамиз ҳисобни қисқартирди. Фаррух Сайфиевнинг ажойиб узатмасини Шомуродов гол билан якунлаб қўйди. Шу тариқа, баҳс сўнггига қадар ҳисоб ўзгармай қолди.

  • 90+5'

    Баҳс якунланди. Термамиз Катанец бошчилигидаги илк ўйинда 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди

  • 90+3'

    СЕЕЕЕЕЕЙВ! Суюнов жарима зарбасидан йўлланган кучли зарбани қайтаришгаэришди

  • 90'

    Учрашувга 5 дақиқа қўшиб берилди

  • 88'

    Машарипов ва Ҳамробек майдонни тарк этди. Аманов ҳамда Эркинов ўйинга қўшилди

  • 85'

    Йўлдошев катта тезликда жарима майдонига кириб бориб пас берди. Қодирқулов тўпга улгурмай қолди

  • 83'

    Шукуровнинг узатмаси анча ноаниқ чиқди

  • 78'

    Шомуродов майдонни тарк этгач сардорлик боғичи Машариповга ўтди

  • 78'

    Машарипов рақибни алдаб ўтмоқчи эди, ҳимоячи қўполлик ишлатди

  • 77'

    Элдор Суюнов бу сафар термамизни яққол голдан қутқарди

  • 76'

    Термамиз сафида ўзгариш: Алижонов ва Шомуродов майдонни тарк этди. Улар ўрнига Йўлдошев ва Сергееа ўйинни давом эттиради

  • 75'

    ВУУУҲ! Нилсон қулай имкониятдан фойдалана олмади. Суюнов тўпга чиқишда хатога йўл қўйганди.

  • 74'

    Гол ўтказиб юборган Швеция бор кучи билан ҳужумга ўтмоқда

  • 71'

    ГОООООООООЛ! Сайфиевнинг ажойиб пасидан сўнг Шомуродов ҳисобни қисқартирди

  • 70'

    Шомуродовни ҳозирча рақиб ҳимоячилари яхши қўриқлаяпти

  • 65'

    Шукуровдан навбатдаги зарба ва дарвозабон ўз ўрнида

  • 64'

    Машарипов қанотдан тўпни узатди, лекин футболчиларимиздан ҳеч ким тўпга ета олмади

  • 62'

    Швецияда ўзгариш: Куайсон, Йоханссон майдонни тарк этди. Сундгрен ва Ларссон туширилди

  • 61'

    Дарвозабонга нисбатан ҳужумда фол ишлатилгани учун Швециянинг голи инобатга олинмади

  • 57'

    Шукуровнинг жаримадан йллаган зарбаси тўғри дарвозабоннинг қўлига бориб тушди

  • 56'

    Йоханссон Машариповни тўхтатиб қолди

  • 55'

    Тезкор қарши ҳужум уюгтиришимиз мумкин эди, Шомуродов тўпни узига мослаштиролмади ва ҳужум тўхтаб қолди

  • 53'

    Тўп қайта ўйинга киритилди. Олсоннинг бу сафарга зарбасига бироз аниқлик етишмади

  • 52'

    Жонли девор ўрнатилмай туриб, Олсон тўпни ўйинга киритгани учун огоҳлантирилди

  • 51'

    Ҳамробеков қоида бузди. Жарима майдонимиз яқинида хавфли вазият бўлиши мумкин

  • 50'

    Икромов ўрнига Қодирқулов майдонга туширилди. Шунингдек, Бозоров ўйинданг олинда ўрнига Аброр Исмоилов тушди

  • 48'

    Икромов ўйинни давом эттира олмайдиган кўринади

  • 47'

    Фарруҳ Икромов жароҳат олиб майдонда ётипти

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди!

  • 45'

    Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча 0:2 ҳисобида мағлуб бўляпмиз!

  • 44'

    Шомуродов тезликда жарима майдонига кириб борди ва якунда тўпни узидан узоқлаштириб юборди

  • 40'

    Бозоров чиройли ҳаракат билан ўтиб кетмоқчи эди, ҳимоячи уни тўпсизлантирди

  • 36'

    ГОЛ! Термамиз иккинчи голни ўтказиб юборди. Карлсоннинг узатмасидан сўнг Телен тўпни дарвозага жойлаб қўйди. Ҳимоячиларимиз бу вазиятда "ухлаб" қолди

  • 31'

    Терма жамоамизда яхши имконият бўлиши мумкин эди, бироқ Фаррух Икромов ўйиндан ташқали ҳолатда қолиб кетди

  • 27'

    Швеция жонланди. Рақиб узоқ танафусдан сўнг олдинга ўтишни бошлади

  • 23'

    Машариповни тўпни Бозоровга қолдирди. Ойбек зарба беришга улгурмади. Сўнгги палада рақиб ҳимоячиси тўпни қайтариб юборди

  • 21'

    Бурчак тўпидан сўнг Отабек Шукуров зарба йўллади. Тўп тўғри дарвозабоннинг қўлига бориб тушди

  • 20'

    Бозоровннг узатмаси ҳимоячига тегиб майдон ташқарисига чиқиб кетди

  • 19'

    Фарруҳ  Сайфиевнинг узатмасини дарвозан қайтарди. Қайтган тўпни Алижонов қабул қилиб, зарба йўллади. Афсус унинг зарбаси кучсиз чиқди

  • 15'

    Абдулла Абдуллаев майдон марказида фол ишлатди

  • 13'

    Чиройли комбинациядан сўнг Бозоров дарвозага зарба йўллади, дарвозабон қийинчиликсиз эгаллаб олди

  • 11'

    ВАААЙ!! Суюнов тўпга чиқишда хатога йўл қўйди. Яхшиямки бахтимизша ҳимоячимиз тўп йўлига отилди.

  • 9'

    Машариповнинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбаси анча ноаниқ чиқди

  • 6'

    ГОЛ! Учрашувда ҳисоб очди. Қанотдан узатилган тўп Абдулла Абдуллаевга тегиб дарвозадан жой олди.

  • 4'

    ВУУУҲ! Швеция футболчисининг узатмаси зарбага айланиб кетди, Суюнов қийинчилик билан буни бартараф этди

  • 2'

    Ҳозирча Швеция терма жамоаси тўпни назорат қилмоқда

  • 1'

    Учрашувга старт берилди. Тўни мезбонлар ўйинга киритди

  • 0'

    Майдонда Ўзбекистон Республикаси мадҳияси янграмоқда

  • 0'

    Икки терма жамоа аъзолари майдонга чиқиб келмоқда

  • 0'

    Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари учрашув бошланишига саноқли дақиқалар қолди

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Dilnura Ramazanova
05/09/2021 19:59
Бу уйнаган каманда узи узбекистон эдими
&
Турсун Ғани
05/09/2021 23:15
Энди ҳудо ҳоҳласа термамиз тўғри йўлдан бориб. Танловларда адолатли бўлиб, насиб бўлса шу йўналишдан, ФИФА кунларидан унумли фойдаланиб, кучли рақиблар билан ўйнаб янгилар тажриба тўплаб. Расмий ўйинларди Даҳшатли Ўзбекистон бўлиб қайтишади деб умид қиламиз. Олға ЖЧ 2026 маррасигача йўл...