Россия Премьер-лигасининг "Уфа" клубида ҳаракат қилаётган Остон Ўрунов жароҳат олди. Бошқирдистонликлар директори Шамиль Газизов легионеримизнинг ҳолати ҳақида маълумот берди:

Остоннинг тиззасига зарба беришди. Шунинг учун, у "Ростов"га қарши беллашувни ўтказиб юборди. Футболчимиз эски жароҳатини тўлиқ тикламай туриб майдонга тушди. Бироқ агар оғриқни ҳис қилса, захирага қайтишини айтганди.

У "Динамо" билан кейинги ўйинда майдонга туша оладими?

- Умид қиламиз.

Демак, унда кичик жароҳат бор.

Бор эди, уни даволаётгандик. Ўрунов тузалаётган эди. Биз унинг жароҳати авж олиб кетмаслигига ҳаракат қиламиз.

РПЛда ҳаракат қилаётган Остон Ўрунов қанча маош олмоқда? (фото)

Остон Ўруновнинг жароҳати қанчалик жиддий? "Уфа" бош мураббийи жавоб берди

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар
×