Ўруновнинг нархи тушиб кетди, Иброҳимхалилда ўсиш бор. Ёхуд РПЛда тўп сураётган футболчиларимизнинг янгиланган трансфер нархи эълон қилинди

Дунёга машҳур transfermarkt портали Россия премьер-лигасида тўп сурувчи футболчиларнинг янги трансфер нархларини эълон қилди.

Унга кўра, мавсумни “Уфа” сафида ижарада ўтказаётган ва ҳуқуқий жиҳатдан “Спартак” клубига тегишли бўлган Остон Ўруновнинг трансфер нархи 200 минг еврога пастлаган ва 1 млн евро этиб белгиланган.

Аксинча, “Нижний Новгород”даги Иброҳимхалил Йўлдошев эса 300 минг еврога ошган. Унинг айни дамдаги трансфер нархи 800 минг еврони ташкил этмоқда.

барс_14

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!