Асосий мазмунга ўтиш

Остон Ўруновнинг собиқ мураббийи Италия клубини бошқариши мумкин

Тедеско "Специя" шорт-листидан ўрин олган

«Спартак» клуби собиқ бош мураббийи Доменико Тедеско Италия чемпионатида ишлаши мумкин. Бу ҳақда Il Secolo XIX нашри хабар берди.

Манбанинг маълум қилишича, Тедеско А Серия вакили «Специя» клубини бошқариши мумкин. Италия клуби Остон Ўруновнинг собиқ устозини мураббийликка асосий даъвогар сифатида қарамоқда.

Шунингдек, «Торино» собиқ бош мураббийи Марко Жампаоло биринчи рақамли номзод сифатида кўрилганди, лекин у таклифни рад этган. Айни пайтда Тедеско "Специя" шорт-листидан ўрин олган.

Тедеско «Спартак»ни 2019 йил октябрда бош мураббийликка тайинланганди. 35 ёшлик мутахассис Россия чемпионати якунланган мавсумида 2-ўринни қўлга киритди ва ЕЧЛга йўлланмани қўлга киритди. 

Улашиш
SPORTS.uz'ни Youtube'да томоша қилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ