Отабек Шукуров давлат мукофоти билан тақдирланди

Хабарингиз бор, 30 июнь — "Ёшлар куни" муносабати билан мамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан илм-фан, таълим, маданият, спорт ва яна кўплаб соҳаларда фаоллик кўрсатаётган бир қатор ёшларни орден ва медаллар билан тақдирланди.

Шу жумладан, давлатимиз раҳбарининг тегишли қарорига мувофиқ Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва "Шаржа" клуби футболчиси Отабек Шукуров "Мард ўғлон" давлат мукофоти билан мукофотланди.

Шукуров Осиё миқёсида юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиш билан бирга, ўзи туғилиб ўсган Қашқадарё вилояти Чироқчи тумани ёшларига ўрнак бўладиган хайрли ишларни амалга оширмоқда. Бугун Отабек Шукуров 100дан ортиқ ёшлар таҳсил олишига мўлжалланган ўқув марказининг очилиш маросимини ўтказди. Айни шу тадбирда Қашқадарё вилояти ҳокими Зоир Мирзаев миллий терма жамоамиз футболчисига мукофотни топширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Abdushukurov O
01/07/2021 22:17
Баракалла, Шукуров.
&
Ашуров Бахтийор
02/07/2021 05:31
Янада парвозинг баланд бўлсин.Ота-онангга раҳмат!!!
PROSTO TELE
01/07/2021 22:22
Нима курсатган каромати учун. Хаммаёкни расво килишдику. Бизда хамма нарса жуда кизикда. ЖЧ га чиколмай утириб куйганларга ва халкни сукиб каргиш олган икки йил олдин президент томонидан бу хоким порахур дейилиб, икки йилдан сунг бу мени энг ишонган одамим Шухрат Ганиевга ухшаган хокимларга мукофот ва такдирлашлар берилади. Лекин чиндан хам узини курсатаётганларга хаттоки пул мукофоти хам йук.
&
Иброхимов хабибилло
02/07/2021 14:03
Жонкуяр уйинчи омадини БЕРСИН