Ўзбек легионери гол урса, бу жамоа ютқазмаяпти!
Беларусь олий лигасида бир неча ўйинчиларимиз тўп тепаётгани боис ўзбекистонлик футбол мутахассислари ва мухлислари бу чемпионатни ҳам катта қизиқиш билан кузатиб бормоқда.
Дастлабки тўртта тур якунларига кўра, жамоа таркибида ўзбекистонлик чарм тўп усталари қайд этилган икки жамоа – БАТЭ ва “Энергетик-БГУ” мусобақа жадвалининг энг юқори поғонасидаги икки қаторни банд этиб турибди.
Гарчи БАТЭ доимо юқори ўринларга даъвогар бўлиб келган бўлса-да, “Энергетик-БГУ”нинг муваффақиятли старти кўпчилик учун ёқимли сюрприз бўлди.
Ҳар икки жамоа тўртинчи тур учрашувини сафарда ўтказди. БАТЭ амалдаги чемпион ва бу йилги чемпионатда ҳам олтин медаль учун курашда асосий рақобатчиси бўлган “Шахтёр-Солигорск” меҳмони бўлди.
Солигорскликлар чемпионлик унвонини муносиб ҳимоя қила олмаяпти. Улар дастлабки учта турдан иккитасида дуранг ўйнаб, очко йўқотди. Биринчи мағлубиятини эса БАТЭдан қабул қилиб олди. Меҳмонларга кетма-кет тўртинчи ғалабани тақдим этган гол муаллифи Валерий Бочарев бўлди.
Бу жамоадаги ягона легионеримиз Шаҳбоз Умаров бу гал ҳам ўйиндан четда қолди. Ҳужумкор футболчимиз ўтган “Шахтёр-Солигорск” ва БАТЭнинг сўнгги тўқнашуви қаҳрамони бўлганди. Ўтган йилги чемпионатда ўзбек футболчисининг учрашув сўнгги дақиқаларида белгиланган жарима зарбасини узоқ масофадан тўғри “Шахтёр” дарвозасига жойлаб қўйгани анча шов-шув бўлганди.
Ўтган йили Шаҳбоз олий лигада 27 та учрашувда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини олти маротаба ишғол қилди ва жамоадошларига саккизта голли пас узатиб, жамоасининг энг фойдали ўйинчиларидани бўлди.
Жорий мавсум бошланишидан олдин истеъдодли футболчимизнинг БАТЭнинг янги мураббийи Александр Михайлов билан тортишиб қолгани Умаровнинг ўзига зиён бўлди. Гарчи у мураббийдан узр сўраган бўлса-да, муаммо бартараф этилгани йўқ. Михайлов шунчаки Шаҳбозни ўйнатмай қўйди.
Бу кетишда бош мураббий Александр Михайлов ўзига бош кўтарган легионеримизни мавсум охиригача майдонга туширмайдиган кўринади. Балки ёзда Шаҳбоз Умаров бошқа жамоага ўтгани ўзи учун фойда бўлар. Чунки ўзбек легионери БАТЭнинг энг асосий активи ҳисобланади. Борисов шаҳри клуби уни бу йил ҳам ўйнатиб, кейинроқ кучли лига вакилларига трансфер қилиб, мўмай даромад олмоқчи эди.
Умаровнинг захирада ўтириши клубга ҳам, ўйинчининг ўзига ҳам ҳеч қандай фойда келтирмайди. Олий лиганинг энг кучли ўйинчиларидан бирининг ўйин амалиётисиз қолиб кетиши ундан аламини олаётган бош мураббийдан бошқа ҳеч кимга керак эмас.
“Энергетик-БГУ”нинг муваффақиятли стартида эса ўзбек футболчиларининг ҳиссаси катта. Айниқса, илк турлардан тўпурарлик маҳоратини намойиш қилиб келаётган Бобур Абдухолиқов гол урган учрашувларда жамоаси фақат ғалаба қозонмоқда.
Хусусан, ҳамюртимиз “Витебск” ва “Торпедо-БелАЗ” жамоалари дарвозасига иккитадан тўп киритганида жамоаси ғалабани тантана қилганди. Бобур ўртада “Слуцк” дарвозасига йўл топа олмади ва дуранг қайд этилди.
Минсклик “талабалар” тўртинчи турга келиб, илк бор сафарда ўйнади. “Динамо-Брест” майдонидаги ўйинда ҳисобни пенальтини аниқ бажарган Бобур Абдухолиқов аниқ ижро этди. Оқибатда меҳмонлар уйга 2:1 ҳисобидаги ғалаба билан қайтди.
Албатта, “Энергетик-БГУ” натижаларига ҳимоячи барча учрашувларда иштирок этаётган ҳимоячи Абдуқодир Ҳусанов ва ярим ҳимоячи Шоҳруҳбек Абдураҳмон ҳам катта ҳисса қўшмоқда. Жамоа сафига яқиндагина қўшилган чап қанот ярим ҳимоячиси Аббосбек Жумақулов ҳали чемпионат ўйинларига жалб қилингани йўқ.
“Рома”: Айтилган суммани бериб, шу ҳужумчимизни олиб кетинглар!
Шомуродовсиз ҳам эплашди! Моуриньо яна нималар деди?
Моуриньони энди тушуниб етдим!
Шомуродовни кутяпмиз!
“Рома”: Бу футболчи энди ўйнамайди! Моуриньо ким ҳақида гапирди?
“Рома” ҳужумчиси бўйича кутилмаган вазият юзага келди!
Фикрлар