Шомуродовсиз ҳам эплашди! Моуриньо яна нималар деди?

“Рома” Конференциялар лигаси чорак финал жавоб учрашувида “Будё-Глимт” дарвозасига жавобсиз тўртта тўп киритди. Шу орқали Жозе Моуриньо норвегияликлар билан тўртинчи тўқнашувда бу жамоани енга олмаётгани учун ўзига ёғдирилаётган танқидларга жавоб бергандай бўлди.

Эслатиб ўтамиз, римликлар шу турнир доирасидаги аввалги учта учрашувда рақиб майдонида 1:6, 1:2 ҳисобида енгилиб, “Олимпико”да 2:2 ҳисобида дуранг қайд этганди.

Римликлар учун жуда муҳим бўлган бу учрашувда Элдор Шомуродов захирада қолдирилди ва тарихий баҳсда қатнашмади.  Учрашув қаҳрамони хет-трик қайд этиб, ғалабага тамал тошини қўйган Николо Дзаньоло бўлди. Шунингдек, Тэмми Абрахам ҳам ўз ҳисобига битта тўп ёздириб қўйди – 4:0.

Тўртинчи баҳсдан кейин “Рома” устози Жозе Моуриньо ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

408722

- Мақсадимиз Норвегияда учралган аламли мағлубиятдан кейин уларни ер билан битта қилиш эмасди. Биз шунчаки ярим финалга чиқишни истаганди. Биринчи басҳдаги мағлубиятдан кейин ҳам биз доим улардан кучлироқ бўлганимизни ҳис қилганман. Аслида бу рақибни мағлуб этишни тўртинчи уринишгача олиб бормаслик керак эди, бироқ буниси жуда муҳим ғалаба бўлди.

Биз жуда самарали ўйнадик ва прессингни юқори даражада амалга оширдик. Менимча, "Рома” сизлар айтаётгандан анча яхши ўйнаяпти. Биз Конференциялар лигасида 12 та учрашув ўтказди. Пайшанба куни майдонга чиққанимиздан кейин яна дам олиш кунлари ўйнаш осон бўлаётгани йўқ. Лекин биз халқаро майдонда Италия шарафини ҳимоя қилаётган ягона жамоамиз, - деди Жозе Моуриньо.

Биз билгандик!

“Будё-Глимт”га қарши ўтказилган тўртинчи учрашувга келиб, илк бор ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган Руй Патрисио ўйинга муносабат билдирди.

- Ўз кучимизга ишонч бор эди. Ажойиб ўйин ўтказдик. Жамоа юқори даражадагни тактик савиясини намойиш қила олди. Стадионга келган кўпсонли мухлисларимиз ҳақида ўйладик. Биз улар учун чиройли ғалаба қозонишни мақсад қилгандик. Мақсадимиз – совринларни қўлга киритиш.

Бўлажак рақибимиз – “Лестер” жуда кучли жамоа. Улар Еврокубокларда иштирок этиш ҳадисини олган. Лекин биз ҳам муҳим учрашувларда ўйнашни биламиз. Стадионимизда бизларни ажойиб тарзда қўллаб-қувватлаб туришади, - деди Руй Патрисио.

Руй Патрисио ўтган ёзда “Вулверхэмптон”дан 11,8 миллион евро эвазига трансфер қилинган эди. Рим клубига келганидан бери 45 та учрашувда дарвозани қўриқлаб, 52 та тўп ўтказиб юборди. Португалиялик посбон 18 та беллашувда дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган.

454199

Ҳеч қандай шубҳам йўқ эди

“Рома” сардори  Лоренцо Пеллегрини жамоаси биринчи баҳсдаги мағлубиятга қарамай, “Будё-Глимт” тўсиғидан ўтиб, Конференциялар лигасининг ярим финалга чиқишига ҳеч қандай шубҳаси бўлмаганини маълум қилди.

- Биз ҳали кўп нарсаларни кучайтиришимиз керак. Лекин бу жамоа керакли пайтда ўз даражасидан юқори тарзда ўйнай олмайди, дегани эмас.  Мен жуда хурсандман ва мамнунман. Муваффақиятимизга заррача шубҳам қилмаганман. Осон бўлмаслигини билсамда, ҳаммаси биз учун яхши тугашинги билардим, - деди Лоренцо Пеллегрини.

Италиялик ярим ҳимоячи бу мавсумда 32 та учрашувда 12 та гол ва олтита ассист муаллифи бўлди. Шу голлардан тўрттасини Конференциялар лигаси доирасида киритди. Турнирда жамоадошларига иккита голли пас оширди.

“Рома” Конференциялар лигасининг финалига чиқиш учун Англия премьер-лигаси вакили – “Лестер” билан куч синашади.

11908806_1

“Рома”: Шомуродов ўрнини 38 та ўйинда 38 та гол урган ҳужумчи босади!

Моуриньони энди тушуниб етдим!

Шомуродов гол уролмаган ўйиндан сўнг Моуриньо нега узр сўради?

Шомуродовни кутяпмиз!

“Рома”: Бу футболчи энди ўйнамайди! Моуриньо ким ҳақида гапирди?

“Рома” ҳужумчиси бўйича кутилмаган вазият юзага келди!

Моуриньо ўйнатмаётган ҳужумчига Испания грандидан таклиф бор

 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Хамроев Даврон
15/04/2022 09:14
Лестер Романи шармандасини чиқариб ташлайди