Ўзбекистон Грузия билан бир марта ўйнаган. Ҳисоб эсингиздами?

Хабарингиз бор, Сречко Катанец бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси 15 ноябрь куни Грузияга қарши ҳалқаро ўртоқлик ўйинида майдонга тушади.

Маълумот учун, терма жамоамиз Грузияга қарши бир марта ўйин ўтказган. 2017 йил Самвел Бабаян қўл остидаги "оқ-бўрилар" 2:2 ҳисобида дуранг ўйнаган. Ўшанда икки голга ҳам ҳужумчимиз Элдор Шомуродов муаллифлик қилган эди. Рақиб сафидан Саба Лобжанидзе ва Теймураз Шония гол киритган.

uzbgruziya

Эслатиб ўтамиз, вакилларимиз 8 ноябрь куни Тошкентда йиғинга киришади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар