Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси вафот этди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ футболчиси Николай Ширшов вафот этди.

Ҳимоячи 1996-2005 йиллар оралиғида миллий терма жамоамиз шарафини ҳимоя қилган. Шунингдек, "Пахтакор", "Локомотив" ("Трактор") каби ўзбек клубларида ҳам тўп тепган. Термадаги фаолияти мобайнида 63 учрашувда майдонга тушиб, 13 бор рақиблари дарвозасини ишғол этган.

Марҳумнинг яқинларига ҳамдардлик билдирамиз.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!