Ўзбекистондаги ММА клублари ўртасидаги "7 Fighting Series" турнирининг санаси маълум бўлди

  • 15 сентябрь, 2021, 09:38
  • 0
  • MMA

Ўзбекистонда йирик U1 промоушени ташкил этилганлигидан хабарингиз бор. Мазкур промоушен тақдимотида "7 Fighting Series" лигасига ҳам асос солинганлиги маълум қилинганди.

Ушбу лигада Ўзбекистонда мавжуд бўлган энг кучли клублар ўзаро ғолиблик учун баҳс юритади. Мазкур турнирнинг дастлабки ўтказиладиган жойи ҳамда санасига ҳам аниқлик киритилди.

Sports.uz сайтига маълум бўлишича, клублар ўртасидаги илк жанг кечаси 15 октябрь куни Самарқанд шаҳрида ташкил этилади. Ҳозирча нечта клуб иштирок этиши маълум эмас, Бунга ҳам тез орада ойдинлик киритилади. Воқеалар ривожини бизда кузатиб боринг!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!