Ўзбекистонлик ҳакамлар халқаро учрашувларда ишлайди

Жаҳон чемпионати саралаш баҳсларининг 3-босқичидан ўрин олган Ироқ — Ливан учрашувида Илгиз Танташев ВАР ҳаками сифатида ишлайди. Шунингдек, мазкур баҳсда ВАР техникаси учун масъуллик Бахтиёрхўжа Шавкатовга ишониб топширилган. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар берди.

Бундан ташқари, айни кунларда Саудия Арабистонининг Даммам шаҳрида 23 ёшгача бўлган ёшлар ўртасидаги Ғарбий Осиё футбол федерациялари турнири давом этмоқда. Ушбу мусобақада ўзбекистонлик мутахассис Владислав Цейтлин ҳакамлар назоратчиси сифатида фаолият олиб бормоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)