Ўзи яхши экан! “Челси” собиқ мураббийни қайтармоқчи

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Бош мураббий қидираётган “Челси” италиялик мутахассис Антонио Контени клубга қайтариш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Конте 2016-2018 йиллар давомида жамоани бошқарган ва 2017 йилда Англия чемпионига айлантирган эди.

Бу ҳақда Calciomercato хабар берди.

Манбага кўра, Конте хизматларига Италия футбол федерацияси ҳам қизиқмоқда, бироқ “Челси” унга таклиф билан чиқиш ниятида қатъий турибди.

2024 йил ёзидан буён 56 ёшли мутахассис “Наполи” бош мураббийи бўлиб ишламоқда ва унинг раҳбарлигида жамоа ўтган мавсумда А Серияда ғолиб чиқди.

Контенинг неаполликлар билан шартномаси 2027 йил ёзигача амал қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!