Пандемия чоғида трансферлар учун Топ 5 клубларидан қай бири кўпроқ пул сарфлади?

Таниқли football-observatory.com нашри пандемия чоғида футбол бозорида энг кўп пул сарфлаган клублар рўйхатини тузиб чиқди. Рўйхат катталашиб кетмаслиги учун фақат кучли бешлик аъзолари амалга оширган трансферлар ҳисоб-китоб қилинди.

Унга кўра, рўйхатни инглиз жамоалари бошқариб турибди. "Челси" биринчи поғонани забт этган бўлса, унинг ортидан "Манчестер Сити" ва "Манчестер Юнайтед" бормоқда. Кучли ўнлик билан танишинг!

1.«Челси» — € 403 млн;

2.«Манчестер Сити» — € 323 млн;

3.«Манчестер Юнайтед» — € 286 млн;

4.«Ювентус» — € 272 млн;

5.«Арсенал» — € 258 млн;

6.«Астон Вилла» — € 235 млн;

7.«Тоттенхэм Хотспур» — € 230 млн;

8.«РБ Лейпциг» — € 190 млн;

9.«Лидс Юнайтед» — € 187 млн;

10.«Пари Сен-Жермен» — € 168 млн.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар