Пара таэквондо: Зиёдахон Исоқова мусобақани ғалаба билан бошлади!

Бундан бироз аввал пара таэквондо бўйича аёллар ўртасида -49 кг вазн тоифасида ҳамюртимиз Зиёдахон Исоқова 1/16 финалда афғонистонлик Закия Худададига қарши даянга чиқди.

Қизиқарли ва муросасиз кечган учрашув 17:12 ҳисобида бизнинг спортчимиз фойдасига ҳал бўлди. Энди Исоқова 1/8 финалда курашни давом эттиради.

Барча натижаларни бизнинг саҳифамизда кузатиб боринг.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!