"Пахтакор" 23-бор Ўзбекистон Кубоги ярим финалида ўйнайди!

Ҳозирга қадар Ўзбекистон Кубогида "Пахтакор" 22 марта ярим финалларда иштирок этган.

Кубокда 22 бор ярим финалга чиқиб, шуларнинг 16тасида "Пахтакор" финалга йўлланмани қўлга киритган. Финалларнинг 13тасида "шерлар" муваффақиятга эришган.

Ҳал қилувчи баҳсларда уч бор "Пахтакор" мағлубиятга учраган. 1993, 1997, 2001, 2002, 2003, 2004, 2005, 2006, 2007, 2009, 2011, 2019 ва 2020 йилларда  Ўзбекистон Кубоги соҳибига айланган. "Олимпик"ни енгиб, "шерлар" 23-марта ярим финалда қатнашиш имкониятини қўлга киритишди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!