"Пахтакор" ва "Локомотив" ўртасидаги ўйинларнинг энг яхши тўпурари кимлигини биласизми?

Бугун Суперлига 12-турида "Пахтакор" - "Локомотив" баҳси бўлиб ўтади. "Шерлар" матбуот хизмати Тошкент дербисидан аввал қарама-қаршилик тарихидаги тўпурарлар ҳақида маълумот берди.

Ўзаро ўйинлар тўпурари "Пахтакор"нинг Ўзбекистон чемпионатидаги голурарларидан бири Анвар Солиев бўлиб, у "Локомотив" дарвозасини 10 марта ишғол қилган. Сервер Жепаров ҳисобида 5, Уче Ихеруоме, Станислав Андреев, Александр Гейнрих, Драган Черан ва Жалолиддин Машарипов ҳисобида 4 тадан гол бор.

"Локо" сафида Марат Бикмаев 5 гол уришга эришган. Зайниддин Тожиев, Акмал Холматов ва Темурхўжа Абдухолиқов дербиларда ҳар икки жамоа учун тўп киритган футболчилар саналади.

"Локомотив" билан ўзаро ўйинлар тўпурарлари
10 - Анвар Солиев
5 - Сервер Жепаров, Марат Бикмаев
4 - Уче Ихеруоме, Станислав Андреев, Александр Гейнрих, Драган Черан, Жалолиддин Машарипов, Игорь Сергеев.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!